Ҳаво ҳарорати кундуз куни 35-37° ни, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41-43° гача ни ташкил этади.

Дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1-2° га кўп бўлади ва 33-36° ни, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-40° ни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучаяди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.