Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво массалари сақланиб туради, кечаси ҳарорат 15-17° ни, кундуз куни 35-37° ни ташкил этади. Якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° гача, кундуз куни 20-25° гача пасаяди.

Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича ҳарорат фони кескин пасаяди ва ҳафтанинг биринчи ярми давомида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 23-27°, кечаси 12-15° атрофида бўлади.

26-27 сентябрь кунларида салқин ҳаво массасининг кириб келишида булутли қатламлар кўпаяди ва баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг янада пасайиши кутиляпти, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.