"Ўзгидромет" хизматининг маълум қилинишича, шанба ва якшанба кунлари ҳудуднинг катта қисмида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати шанба куни 30-35 даража, якшанба куни 32-37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 39 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари шимолий-ғарбий ҳудудларда об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 22-27 даражагача пасаяди
Пойтахтда: 8 сентябрда булутли бўлади, баъзида ҳаво булутлардан очилади, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.