Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар қилди.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 февралда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Пойтахтимизда: бугун кундузи вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.
Шанба куни вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсди.