Кўпинча, дарахтларга масъулиятсиз муносабат учрайди: зич қилиб бетонлаш ёки дарахт танасига яқин қилиб асфальт ётқизиш... Бу каби тадбирлар суғориш, тупроқнинг нафас олиши ва дарахт ўсиши учун жой қолдирмайди.
Аммо биргаликда биз дарахтларни сақлаб қолишимиз ва бепарво қурувчиларнинг ҳаракатларидан зарарни бартараф этишимиз мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги фаол ҳаракатга қўшилишга ва бефарқ бўлмасликка чақиради:
"Агар юқоридаги каби зарарли ҳолатларни кўрсангиз, "Халқ Назорати" хизматининг махсус бўлимига хабар беринг. У дарахтни бетонлаш ҳақидаги маълумотларни мақсадли қайта ишлаш учун яратилган ва тўғридан-тўғри ижрочилар билан тезда боғланишга ёрдам беради.
Халқ Назорати → “Жамоат жойи” → “Экология” бўлими → “Бетонланган дарахт танаси” бандини танланг.
Айтиш жоиз, дарахтлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида 268 та хабарнинг 66 таси бетонлаш билан боғлиқ бўлиб, 61 та дарахт бетон тутқунлигидан озод қилинган.
Бундай муаммолар ҳақида хабар берувчи, улар бартараф этилганидан кейин бетондан озод қилинган дарахтларнинг фотосуратларини эълон қилувчи Telegram-каналларга миннатдорчилик билдирамиз. Ечим янада тезроқ бўлиши учун эса, фойдаланувчилардан тўғридан-тўғри "Халқ назорати"га мурожаат қилишларини сўраймиз.
Маълумот учун: “Халқ назорати” хизмати пойтахт аҳолиси ва Тошкент шаҳридаги шаҳар хизматлари ходимларининг самарали ҳамкорлиги учун интерактив хизматдир. 2021 йил 16 февралда ишга туширилгандан буён 9222 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг мурожаатлари бўйича 8377 та муаммо бартараф этилган. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига тегишли" , дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.