Унда тингловчилар томонидан Академияда олинган назарий билимларни амалиётга жорий этиш, инновацион ютуқлар, илғор хориж тажрибаси асосида самарали иш ташкил этиш, энг муҳими — натижадорликка, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қиладиган ташаббусларни илгари суриш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Академия битирувчиларининг фаолияти ҳамиша эътиборда эканлигини, улар республиканинг истиқболли кадрлар захирасига олинганлиги ва Давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган турли жабҳалардаги ислоҳотларни жойларда татбиқ ва тарғиб этишда фаол бўлишга чақирди.