Хабарда таъкидланишича, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатига асосан мазкур манзилда бундан аввал ҳам Давлат экология қўмитаси ва Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ходимлари томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишда ҳудудда қурилиш ишлари амалга  оширилмаётганлиги аниқланиб, ҳудуддаги  1000 тупдан зиёд бўлган турли хил мевали ва манзарали дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилган ҳамда маҳалла аҳли билан ташкил этилган учрашувда ҳудуд назоратга олингани маълум қилинган эди.

"Бугун Қўмита масъуллари, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси инспекторлари ушбу манзилда яна бир бор бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди. Ҳозирги кунда мазкур ҳудудда қурилиш бўлмаётгани, ҳудуддаги хатловдан ўтказилган 1000 тупдан зиёд турли хил мевали ва манзарали дарахтлар кесилмагани ҳамда шикастлантирилмагани маълум бўлди", дейилади хабарда.