Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тадбирда айтилишича, Бюро органлари томонидан жорий йилнинг 7 ойида жами 12,9 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланиб, амалда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ўсди.
Биргина давлат фойдасига 5,2 триллион сўм маблағ ундирилиб, бу борадаги кўрсаткич 2,3 баробарга ошди.
Тадбиркорлик субъектлари фойдасига 4,8 триллион сўм, банклар учун 2,2 триллион сўм ва фуқароларимиз манфаатларига 750,9 миллиард сўм ундирилди.