Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов маълум қилишича, сўровномада 22 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этган.
Эндиликда барча ташкилотларда иш режими масаласи амалдаги қонунчилик билан тўлақонли мутаносиб ишлашини таъминлаш мақсадида бот эълон қилиб, мурожаатлар билан индивидуал ишлаймиз, дейилади хабарда.
Давлат фуқаролик хизматчиларини дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш давлат органи раҳбарининг қарори билан қўшимча ҳақ тўлаш ёки қўшимча дам олиш вақтини бериш орқали рухсат берилади.
Агар давлат фуқаролик хизматчиси бўлсангиз ва Иш берувчи Сизни дам олиш (байрам) кунлари амалдаги меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга жалб этаётган бўлса, бу ҳақда @murojaat_argos_bot орқали хабар беришингиз мумкин.