Фуқаролардан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш лозим бўлади. Маълумотлар рақамлаштирилганини my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда текшириш мумкин.
Меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар иш жойидаги кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларини ЯММТ идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиши лозим бўлади.
Меҳнат фаолиятини тугатганлар эса исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни ЯММТ идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ушбу хизмат бепул амалга оширилади.