- Бугунги куннинг биринчи ярмида Президент ҳузурида қурилиш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Унда Тошкент шаҳрида 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказиш учун қурилаётган Олимпия шаҳарчаси, Паркент туманида туризмни ривожлантириш ҳамда Термиз шаҳридаги зиёратгоҳларни ободонлаштириш лойиҳалари кўриб чиқилди.
- Куннинг иккинчи ярмида маҳаллаларнинг инфратузилмаси ривожига ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш механизмлари ҳамда алоҳида топшириқлар ижроси юзасидан мутасадди раҳбарлар, хусусан Бош прокурор Давлат раҳбарига ҳисобот беради.
- Иш ҳафтаси давомида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросига оид муҳокамалар режалаштирилган.
- 20–21 октябрь кунлари Президент давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.
Ташриф давомида икки мамлакат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади, уларнинг якунида салмоқли, биринчи навбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид ҳужжатлар тўплами имзоланади.
Шунингдек, Президентлар Ашхобод шаҳрида барпо этилган “Тошкент” боғинининг тантанали очилиш маросимида иштирок этадилар ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш ишларига старт берадилар.