Қарорга мувофиқ:
Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.
- Давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида
ўзаро алоқани масофавий тарзга ўтказиш, барча иштирокчилар ўртасидаги муносабатларни ахборот-коммуниция технологияларини кенг жорий қўллаш орқали тўлиқ автоматлаштириш ва интерактив давлат хизматлари сонини кенгайтириш;
- Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари
билан электрон ҳамкорлик орқали ахборот алмашинувини самарали ташкил этиш ҳамда бу борада мавжуд муаммоларни бартараф қилиш;
- Катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва улардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш;
- “Онлайн назорат касса машиналари”, “Электрон
ҳисобварақфактуралар” ва бошқа марказлашган тизимларни кенг жорий қилиш;
- Иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик
даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун кенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида солиқ органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш кабилар стратегиянинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Шунингдек,
Солиқ назорати тизими солиқ тўловчилар фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида “инсон омили”ни ҳамда коррупция ҳолатларини камайтириш имконини берувчи масофавий таҳлил ишлари асосида ташкил этилади.
Лойиҳа доирасида:
- Асосий ва захира серверлари ва юридик шахсларнинг ягона
маълумотлар базаси ташкил этилади;
- Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг ягона
платформаси яратилади;
- Солиқ органларининг электрон ҳисоблаш техникалари ва
коммуникация ускунлари парки янгиланади.