Тадбирда Сирдарёда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, Жамғарма, аҳоли ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинарда халқаро экспертлар тавсиялари асосида Жамғарманинг 2022-2024 йилларга мўлжаланган стратегик ривожланиш режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унда Жамғарма томонидан ҳамда давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий қилишда истиқболда амалга оширилиши кутилаётган барча режалар акс эттирилган.