Президентимизнинг 2021 йил 28 июлдаги тегишли қарорига мувофиқ, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан имтиёзли тоифага кирувчи фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш дастури изчил амалга оширилмоқда.

Бу эса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини кафолатланган, сифатли ва бепул тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Рақамларга тўхталсак, жорий йилнинг январ–июн ойлари давомида мазкур дастур доирасида мамлакатимиз бўйича 165 та тиббиёт муассасасида жами 44 633 нафар бемор даволанди.

Уларнинг юқори технологик операциялари учун Жамғарма томонидан жами 591,2 млрд. сўм маблағ тўлаб берилди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп маблағ Тошкент вилояти (80,1 млрд. сўм), Тошкент шаҳри (75,5 млрд. сўм) ва Самарқанд (63,7 млрд. сўм) вилоятларига йўналтирилди. Беморларнинг 58,8 фоизини катталар ва 41,2 фоизини болалар ташкил этиб, энг кўп мурожаат кўз ва юрак касалликлари бўйича қайд этилди.