Бугунги ислоҳотлар тезлиги, ҳудуд ва соҳаларни ривожлантириш бўйича белгиланаётган марралар давлат хизматида замонавий билим, кўникмаларга эга бўлган, салоҳиятли, фидойи кадрларга эҳтиёж борлигини, уларнинг малакасини тизимли равишда ошириб бориш замон талаби эканлигини кўрсатмоқда.

 Шу мақсадда Агентлик томонидан режа-график асосида қатор давлатлар билан соҳада ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда.  Хусусан, Давлат хизматчиларимизнинг  давлат бошқаруви, молия, банк иши, хусусийлаштириш, фонд бозорлари, шаҳарсозлик, туризм соҳалари бўйича Сингапур тажрибаси билан танишиши режалаштирилмоқда.

Навбатдаги учрашув  Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов  ва  Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қаҳрамон Шокиров ўртасида бўлиб ўтди.