Тадбир давомида Пастдарғом тумани “Жаҳонгир НДН” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчасини (АГТКШ) туманинг “Найман”, “Чархин” МФЙлари, Самарқанд туманининг “Гулобод”, “Газчилар” ва “Янгиобод” МФЙлари ҳамда Самарқанд шаҳри “Кимёгарлар” қўрғони аҳолиси (жами 17000 та хонадон) ва 84 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи, юқори босимли диаметри 325 мм бўлган ер ости газ қувурига 100 мм.ли қувурлар билан ноқонуний уланиб, газдан фойдаланиб келгани аниқланди.
Бу тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Ўтказилган тадбир бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар кўра, 1 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилингани ҳисобланиб, “Ҳудудгаз Самарқанд”газ таъминоти филиали томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.