“Оила муқаддас. Буни англаб етган инсон, оиласининг тинчлиги ва фаровонлиги учун елиб-югуради. Аёлининг қадрига етиб, уни бахтли қилишга уринади. Ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб, Сиз ёшларга шуни айтмоқчиманки, оила мустаҳкамлиги, эр-хотиннинг бир-бирига бўлган меҳрининг ортиши учун ҳар иккаласининг ҳам иштироки, бир-бирига бўлган ҳурмати катта аҳамият касб этади”, — деди туман ҳокими эндигина турмуш қуриш иштиёқидаги ёшлар билан суҳбатда. 

Ҳокимнинг маълумот беришича, туманда 2020 йилда оилавий ажримлар сони ортиб, 66 тага етган. 

Ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Меҳри Йўлдошеванинг айтишича, мазкур марказ вилоят ҳокимининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга таёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.