Жорж Мейсон университетининг Тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова эса ҳинд шаммаи коронавируснинг бошқа турларига қараганда ўпкага тез зарар етказишини таъкидлади.

Н. Ф. Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбургнинг таъкидлашича,  ҳинд штамми бир ҳужайрадан бошқасига кўчиб ўтиб, кўп ядроли ҳужайраларни ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19нинг ҳинд мутацияси илк бор Ҳиндистоннинг Махараштра шататида аниқланган эди. Ҳозирги кунда унинг мутацияси 85 мамлакатда кузатилмоқда.