Бугунги кунда “Миллий тикланиш” партияси томонидан депутатларимиз ишини самарали ташкил этиш, маҳаллий кенгашлар фаолиятини жонлантириш кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиб турибди.
Жумладан партия Марказий Кенгаши томонидан зоом праграммаси орқали партия маҳаллий кенгашлари депутатларининг фаолиятларини жонлантириш ва самарали ташкил этиш мақсадида онлайн мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Бугуннинг талаби кундан кунга ўткирлашиб, депутатлардан нафақат ўз-ўзини ташкиллаштириш ва бошқаришни балки, фуқароларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг жойларда амалга оширилишини таъминлашда ҳам фаолликни талаб этмоқда.
Депуталаримиз фаолиятидан халқ рози бўлиши лозимлиги, эндиликда улардан фаоллашув ва дадиллик талаб қилинаётгани ҳеч биримизга сир эмас.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил якунларига бағишлаб Парламентга қилган мурожаатида вакиллик органлари фаолиятига алоҳида тўхталиб,бир қатор танқидий фикрларни билдирганлари, депутатлар эътиборини устувор вазифаларга қаратгани ҳам бежиз эмас албатта.
Юқоридагиларни эътиборга олиб партия Андижон вилоят Кенгаши маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида мавжуд ҳуқуқ ва имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларига жорий йилнинг биринчи чораги давомида 340 нафар сайловчилардан турли ҳил мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг 207 таси юзасидан турли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари билан чиқдилар. Мурожаатларнинг деярли барчасини ижобий ҳал этишга эришиб келинмоқда. Мурожаатлар юзасидан эса депутатлик гуруҳлари томонидан 39 нафар мансабдор шахсларнинг хисоботлари тингланди.
Жумладан, Андижон вилояти, Бўстон тумани, Чорвадор МФЙ фаоллари томонидан қишлоқда сув таъминоти масалаларидаги муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати, “Саидкамол 2020” фермер хўжалиги раҳбари Илхомжон Пўлатов туман “Сувоқова” раҳбари Жасурбек Собировга депутатлик сўрови чиқариб, аҳоли эҳтиёжларига мутасаддилар эътиборини қаратди.
“Тикланиш” кўчасида яшовчи маҳаллий аҳолининг таъкидлашларича сув таъминоти бўлмаганлиги боис аҳоли ичимлик сувини жуда узоқ масофадан тошишга мажбур бўлаётганликлари, бу эса кексалар, ёш болалик оналар, бемор ва қаровчиси йўқ ҳонадонларучун қийинчиликлар туғдираётган эди.
Депутат ташаббуси билан 20 кун муддатда 50 дан ортиқ хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Ҳар бир хонадонннинг уйи олдида сув жўмракларининг ўрнатилиши, улар учун рамазоннинг энг яхши тухфаси бўлди.
– Депутатимиз ташаббуси билан Чорвадор МФЙ аҳолиси ҳам анчадан буён муаммо бўлиб келаётган масалага ечиб топди. 50дан ортиқ хонадонларимиз тоза ичимлик суви билан таъминланди. Масалани пайсалга солмай, рамазон кунларида озиримизни енгил қилганидан мамнунмиз. Депутатимиз ушбу МФЙдаги кам таъминланганларга ҳам доимий ҳомийлик кўмакларини бериб келади, - дейди Чорвадор МФЙ фуқароси нафақадаги Ғуломжон Жумабоев.
Қувонарлиси шундаки “Миллий тикланиш” партиясидан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари бугун жойлардаги мавжуд муаммоларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш, сайловчилар ва электорат вакиллари билдирган ишончни оқлаш масалаларига асосий вазифа сифатида қараб, кундалик вазифасига айлантирганлар.
Дархақиқат, халқнинг ишончли вакили бўлишнинг ҳам ўзига ҳос масъулиятлари ва мажбуриятлари бор. Уларни қалб амри ва виждон талаби билан бажарганлар халқ эъзозига сазовор бўлаверадилар.
Камола Абдувалиева
“Миллий тикланиш” партияси Андижон
вилоят Кенгаши матбуот котиби