2022 йилда жами 8 млн 85 минг нафар ер участкаси ва ундаги кўчмас мулклари мавжуд бўлган жисмоний шахсларга 3 трлн 450 млрд сўм ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган.
АОКАда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимованинг маълум қилишича, шундан жорий йилнинг 28 сентябрь санасига қадар 2 трлн 5 млрд сўм яъни 58 фоизи тўланган. Шунингдек, 4 млн 400 минг нафар фуқароларнинг ўтган йилдан қолган қарздорлиги билан қўшиб ҳисоблаганда 2 трлн 798 млрд 4 миллион сўмлик солиқлари тўланмасдан қолмоқда.
Шундан, жорий йилда ойлик даромад манбаига эга бўлган 236 минг 6 00 та корхона ва ташкилотларда ишловчи 1 млн 700 минг нафар ходимларга 1 трлн 300 млрд сўм ҳисобланган.
2022 йилнинг 28 сентябрь кунига қадар 636 млрд 800 млн сўми яъни 48 фоизи тўланган, 1 млн 106 минг 400 нафарининг 691 млрд 300 млн сўми, 52 фоизи тўланиши лозим.
Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги ташкилотларда ишловчи ходимлар томонидан жорий йилда тўланиши лозим бўлган 3,3 млрд. сўмдан 2,2 млрд. сўм (65,9%), Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш вазирлиги 5,1 млрд. сўмдан 3,3 млрд. сўм (64,5%), Олий суд 1,7 млрд. сўмдан 1 млрд. сўм (62,1%), Адлия вазирлиги 2,5 млрд. сўмдан 1,5 млрд. сўм (60,5%), Сув хўжалиги вазирлиги 17,2 млрд. сўмдан 10 млрд сўм (58,2 %), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси 1,7 млрд. сўмдан 1 млрд. сўм (57,5%), Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги 2,7 млрд.сўмдан 1,5 млрд.сўм (56,6%), Давлат активларини бошқариш агентлиги 4 млрд. сўмдан 2,2 млрд. сўм (56,0%), Маҳаллий ҳокимият органлари ходимлари томонидан 8,3 млрд.сўмдан 4,6 млрд. сўм (55,6%), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 2,3 млрд. сўмдан 1,2 млрд. сўм (54,7%) солиқ тўловлари 15 октябргача амалга оширилиши керак бўлади.