Хусусан, помидор таркибида саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам берувчи антиоксидант ликопен мавжуд.
“Масалан, эркакларда простата саратони олдини олишда ликопеннинг таъсири исботланган”, деб тушунтирди мутахассис ва бу антиоксидант термик ишлов берилганидан сўнг фаоллашишини таъкидлади.
Помидорда С витамини ҳам мавжуд. Бу иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Томатдаги озиқ-овқат толаси ошқозон-ичак йўллари фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари, сабзавот таркибидаги микроэлементлар (масалан, магний ва калий) тананинг сув-туз мувозанатини сақлашга ёрдам беради.