Ҳатто кам миқдорда сметана ҳам қоринни тўқ тутади. Унинг таркибида фойдали лактобактериялар мавжуд бўлгани учун ичаклар фаолиятини яхшилайди ҳамда инсон иммун тизимини мустаҳкамлайди.  

“Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, сметана таркибида кўп миқдорда бўлган сут ёғи юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг олдини олишда қўл келади”, дейди диетолог.

Организмида лактозаларни ўзлаштириш билан боғлиқ муаммолари бор одамлар бундай сут маҳсулотларни истеъмол қилишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим. Чунки бундай маҳсулотларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш овқат ҳазам қилишнинг бузилиши билан боғлиқ салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади mail.ru сайтида.