Дилноза Азизова 1986 йил 28 январь куни Учқўрғон туманида туғилган. 2008 йил Наманган Давлат университетини тамомлаган.

Дилноза Азизова ушбу тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.