Антарктида ярим оролининг муз қоплами 2100 йилга келиб 20 фоизга қисқариши мумкин, бу эса глобал денгиз сатҳининг сезиларли даражада кўтарилишига олиб келади. Бу ҳақда The Daily Mail халқаро тадқиқотчилар гуруҳи ҳисоботига таяниб маълум қилди, деб хабар берди tass.ru. 

Энг ёмон сценарийда ярим оролнинг муз қоплами 2100 йилга келиб бешдан бир қисмга қисқариши мумкин, бу пингвинлар ва китлар каби қутб ҳайвонлари учун жиддий оқибатларга олиб келади ва ундан ташқарида ҳалокатли ҳодисаларга олиб келиши мумкин, деб таъкидлайди нашр.

Тадқиқотнинг бош муаллифи, Ньюкасл университети профессори Беван Дэвиснинг сўзларига кўра, “Антарктидадаги ўзгаришлар денгиз сатҳининг кўтарилиши, океан ва атмосфера алоқаларининг ўзгариши ва сув айланишининг ўзгариши орқали дунёнинг қолган қисмига таъсир қилади”.

Ҳисоботнинг ҳаммуаллифи, Британия Антарктика хизмати профессори Питер Конвей таъкидлаганидек, Антарктидага бир неча бор ташриф буюрган олимлар учун “вақт ўтиши билан ўзгаришлар жуда аниқ бўлиб қолади”.