Сўнгги вақтларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус ва пневмония билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Албатта, бу жараёнда, касалликларни даволаш ва профилактика қилишга мўлжалланган дори воситаларига бўлган аҳолининг талаби ортиб боради ва шу сабабли Республикамиздаги дорихоналарда сотилаётган айрим дори воситаларининг чакана нархи кўтарилиши ва сунъий танқисликлар ҳам келиб чиқиши мумкин.

Амалдаги тартибларга мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш – уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан,  чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Савдо устамаларига риоя этилиши устидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан профилактика ва тизимли назорат тадбирлари олиб борилмоқа.

Агарда, вилоят ҳудудидаги дорихоналарда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари нархлари асоссиз равишда оширилиши кузатилса, зудлик билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилинг.  

Товар ва иш хизматларни харид қилиш жараёнида касса ёки товар чеки талаб қилиб олишни унутманг!

Ишонч телефони  (65) 221-59-36.
Веб сайт: www.antimon.gov.uz 
Телеграмдаги @istemolchi_buxoro га мурожаат қилинг.

 Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари Давлат ҳимоясида.