Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Дўстлик чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Қ.Ғ белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг қўл юклари орасида сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 11,2 миллион сўмлик 450 дона “Mesoprit KiT” номли дори воситалари борлиги аниқланди.