Dream Chaser ноябрь ойида Колорадо штатининг Луисвилл шаҳрида Sierra Space компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва кейин NASAнинг Огайо штати Сандаски шаҳридаги Нил Армстронг синов полигонига жўнатилган. Бу ерда у фазовий кемаларни синовдан ўтказиш учун дунёдаги энг кучли тебраниш тизими – Mechanical Vibration Facility (MVF) да синовдан ўтказилди.

Кейинги босқичда Dream Chaser ер ости вакуум камерасига жойлаштирилади, у ерда ўта паст ва юқори ҳарорат, шунингдек, атроф-муҳитнинг паст босимига бардошлилиги синовдан ўтказилади.

Ташқи томондан коинот самолёти 2011 йилда фойдаланиш тўхтатилган NASAнинг қайта фойдаланиш мумкин бўлган шатлларини эслатади. Бироқ, у анча кичикроқ, модернизация қилинган ҳаракатлантирувчи тизимга эга ва 15 марта учириш учун мўлжалланган. Биринчи парвоз 2024 йилда Халқаро коинот станциясига амалга оширилиши кутилмоқда, деб хабар беради lenta.ru.