Унда миллий дубляжимиз тарихи, соҳада ўчмас из қолдирган шахслар ҳақидаги маълумотлар, иқтибослар, дубляжда эришилган ютуқлар ва муҳим воқеалар акс эттирилган "Дубляж санъати тарихи" китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, ўзбек дубляжига оид муҳим экспонатлар ҳамда фотосуратлар ҳамда фотосуратлар жамланган дубляж санъати музейи очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда Мукамбар Раҳимова, Турғун Азизов, Ёқуб Аҳмедов, Ноила Тошкенбоева, Боир Холмирзаев, Гулчеҳра Жамилова, Барно Қодирова, Бекзод Муҳаммадкаримов каби ўзбек дубляж санъати усталари иштирок этишди.