Уларнинг кўпчилиги бутунлай қуриб битишидан аввал ландшафтда, ер юзасида ўзининг эгри-бугри изларини қолдиради. Бироқ айрим дарёлар бошқаларидан кўп яшайди. Хўш, бугун дунёда энг қадимги дарё қайси бири саналади?

Аризон университети геоморфологи Виктор Бейкер таъкидлашича, бу Австралиядаги Финке дарёси бўлиб ёши динозаврлардан катта бўлиб, тахминан 300 – 400 миллион йил атрофида экан. Ирмоқлари ва каналлари Австралиянинг шимолий ва жанубий ҳудуди бўйлаб 640 километргача чўзилган. Қитъа марказига боргач қурғочил шароит туфайли бу дарё маълум вақт қуриб қолади ва йилнинг кўп даврида худди алоҳида ажралиб қолган сув ҳавзалари занжирини ташкил этади. Бироқ геологик маълумотлар, радионуклидлар таркиби ўлчови ҳамда атрофдаги чўкинди қатламлар, тоғ жинсларини ўрганиш асосида олимлар унинг ёшини тошкўмир даврига оид деб баҳолашган.

Ушбу дарёнинг энг қадимий эканлигига оид энг ишончли далиллардан бири сифатида олимлар “кўндаланг-ўқли дренаж” деб юритиладиган геологик аномал ҳолатни кўрсатишди. Бунда Финка дарёси кварцит каби барқарор тоғ жинсларига параллел равишда оқиш ўрнига Австралия марказидаги Макдоннел тоғ тизмаси орқали ўтиб ушбу мустаҳкам минерал жинсларни кесиб ўтган.     

Финке яна қанча вақт оқиб туришини айтиш мушкул. Қурғоқчил минтақаларда кўпгина дарёлар инсонларнинг сув истеъмоли ортиб бориши сабаб ўзгариб кетган, деб хабар берди vokrugsveta.ru.