Бу ҳақда Арктика ва Антарктика тадқиқот институти матбуот хизмати хабар берди.

“38 йил олдин Антарктика музлигидан ажралиб чиққан сайёрадаги энг катта айсберг А23а Скоша денгизидаги океан гирдобига тушиб қолди ва яна тўхтаб қолди. 1986 йилда ажралиб чиққан, Санкт-Петербург майдонидан уч баравар катта  муз гиганти Уэдделла денгизи ҳудудида 30 йил тўхтаб қолди. Ўтган баҳорда у кутилмаганда Антарктика ярим ороли қирғоқлари бўйлаб Скоша денгизи томон сузишни бошлади”, дейилади хабарда.

Айсбергнинг майдони 4366 квадрат километрни ташкил этади, деб хабар беради tass.ru.