Ихтирочининг бўйи 198 сантиметр. Шу боис ўзига мос бўлиши учун ана шундай велосипед ясашга қарор қилди. Шундан сўнг у ностандарт велосипедлар ишлаб чиқарадиган DirtySixer компаниясига асос солиб, уни бошқарди. Фолч ишлаб чиққан сўнгги модель эса дунёдаги энг катта электровелобайкка айланди.
Велосипеднинг ғилдираги 36-дюймли (91,4 сантиметр). Велосипедга 250 ваттли двигатели ўрнатилган. Аккумуляторининг сиғими 500 ватт-соат.
Электрон велосипедда 32 километр тезликкача ҳаракатланиш мумким. Батареясининг қуввати 97 километрга етади.
Электровелобайкнинг нархи 8 минг доллар этиб белгиланган, дейилади techcult.ru сайтида.