2020 йилнинг учинчи чорагида дунёдаги энг кўп сотилган смартфон  iPhone 11 бўлди. Маълумотлар Canalys таҳлилчилари томонидан тайёрланган.
Apple машҳур смартфонлар рейтингида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди — iPhone 11 (16 миллион дона) и iPhone SE 2020 (10 миллион дона) сотилган. Учинчи ўрин 10 миллион донадан озроқ сотилган Samsung Galaxy A21s га насиб этди. Қолган етти ўринни Samsung ва Xiaomi компаниялари гаджетлари баҳам кўришди.

Аммо учинчи чоракда 80 миллиондан ортиқ смартфон етказиб беришга қодир бўлган Samsung умумий савдо ҳажми бўйича дунёда биринчи бўлди. Иккинчи ўринни 51,7 миллион дона смартфон билан  Huawei эгаллаган бўлса, Xiaomi Appleни ортда қолдириб, учинчи ўринни эгаллади.
Дунё бўйлаб 2020 йил учинчи чорагида 348 миллион дона смартфон сотилди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кам.