Тадқиқотчиларнинг фикрича, қурилма трансфер татуировкасига ўхшайди, қалинлиги эса сочнинг кичик толасидан ошмайди.
Янги қурилма замонавий юрак стимулятори ва имплантация қилинган дефибрилляторлардан фарқли равишда юракка суст бириктирилади (чунки мазкур аъзо юмшоқ ва эгри шаклга эга, анъанавий қурилмалар эса қаттиқ бўлади) ўзининг эгилувчанлиги ва юмшоқлиги туфайли юрак билан осон боғланади. Бундан ташқари, имплант юрак уришининг ҳаракатларига бардош бера оладиган даражада мослашувчан ва кучли.
Сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар давомида тадқиқотчилар юракнинг табиий уришини ўзгартирмаган ҳолда юракнинг тартибсиз ритмларини (аритмия) муваффақиятли тарзда аниқлаб, назорат қила оладиган қурилмани имплантация қилишди. Шу билан бирга, қурилма бутунлай шаффоф бўлиб, бу шифокорларга қурилма ёрдамида юрак ҳолатини ёзиб олиш ва стимуляция қилиш учун ташқи ёруғлик манбасидан эркин фойдаланиш имконини беради.
Синовлар шуни кўрсатдики, қурилма 60 кун давомида тана ҳароратида уриб турган юракда ўз вазифасини самарали бажарган, бу вақтинчалик қўйиладиган кардиостимулятор ишининг давомийлигига тенг, дейилади lenta.ru сайтида.