Ихтирочиларнинг айтишича, мазкур ускуна инновацион технология асосида ишлаб чиқарилган. Унда тайёрланадиган ичимликлар одатий ичимликларга ўхшаш, фақат у сув, таъм қўшувчи ароматизатор, шакар ва алкоголдан тайёрланади.

Мазкур ихтиро келгусида барменлар ўрнини босиши мумкин. Ҳар бир тайёрланган ичимлик 29 центга сотилиши, бу дўконларда сотиладиган идишли ичимликларга қараганда арзонроқ бўлиши кутилмоқда.

Дастлабки харидорлар уни 500 долларга харид қилиши мумкин. Унинг нархи кейинчалик 800 долларга оширилади. 2023 йилдан бошлаб уни тўлиқ асосда ишлаб чиқариш режалаштирилган, дейилади techcult.ru сайтида.