Ишлаб чиқарувчи автомобиль синовлари акс этган видеони намойиш этди.

Ушбу автомобилни такси сифатида ишлатиш кўзда тутилган. Seaglider сувда сузиш, бир вақтнинг ўзида 12 тагача одамни ташиш, 300 километр масофагача парвоз қилиш, соатига 300 километр тезликда учиш имкониятига эга.

Автомобиль электр двигателлари воситасида ҳаракатланади. Бу Seagliderни экологик тоза автомобилга айлантиради. Қанотлари кенглиги — 5,5 метр.

Ишлаб чиқарувчи аллақачон ушбу “учар денгиз қуши”ни сотиб олиш учун олдиндан буюртмалар олган. Бир йил ичида олдиндан буюртмаларнинг умумий миқдори 7 миллиард долларни ташкил этди. Уларнинг 18 миллион доллари Seagliderнинг иккинчи авлодини ишлаб чиқишга йўналтирилади. Биринчи харидорлар ўз автомобилларини 2025 йил бошида олишади.

Келажакдаги қанотли машиналар 50 кишини сиғдира олиши мумкин бўлади. Қанотлари эса 19,8 метрни ташкил қилади ҳамда икки баробар узоқроққа уча олади, дейилади hi-tech.mail.ru сайтида.