Япониялик Танака Кане сайёрамизнинг энг ёши улуғ одами сифатида 2019 йилда 116 ёши билан Гиннеснинг Дунё рекордлари китобига киритилган. Шу кунларда, яъни 2 январь куни Танака Кане ўз рекордини янгилаб, 118 ёшни қарши олди.
У узоқ умр кўришнинг сири нимада деган саволга қуйидагича жавоб берган: “Мазали овқатларни истеъмол қилиш ва ўқиш”.
Шифокорларнинг маълумотига кўра, у ҳар куни машқ қилади, иштаҳаси яхши, айниқса шоколад ва Кока-кола ичимлигини хуш кўрар экан.