Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Ибн Сино жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Германия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Корея, Малайзия, Россия ва Туркия каби дунёнинг қатор мамлакатларидан 300 нафар етакчи мутахассислар онлайн ҳамда офлайн тарзда иштирок этди.
Анжуман доирасида юртимиз ва хориж мамлакатлари олимларининг илмий маърузалари тингланди.
Тадбирда, шунингдек “Ибн Сино инновациялари”, “Замонавий фармацевтика соҳасидаги инновациялар” ва “Ёш фармацевт” номинациялари бўйича илмий тадқиқотлар танлови эълон қилиниб, ғолиблар учун “Абу Али ибн Сино” мукофоти таъсис этилди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу халқаро анжуман ўзаро тажриба алмашиш учун мулоқот майдонига айланди.