Мазкур масала бошқарма бошлиғининг шахсий назорати остида батафсил ўрганилди.
Маълум бўлишича Х.М. бугунгача турмуш ўртоғи билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Шунингдек, у икки нафар вояга етмаган фарзандининг туғилганлигини ўз вақтида қайд эттирмаган. Оқибатда, уларга оталик ҳам белгиланмай қолган.
Бошқарма мутахассислари томонидан фуқарога тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Туман ФҲДЁ бўлими ёрдами билан унинг икки нафар фарзандига туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиниб, болаларнинг туғилганлиги қайд қилинди ва тегишли гувоҳномалар берилди.
Айтиш жоизки, мутахассислар томонидан берилган ҳуқуқий кўмак натижасида айни кунда эр-хотин туман ФҲДЁ бўлимига расмий никоҳдан ўтиш учун ариза берган. Бу эса оиланинг ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан фойдаланиши учун ҳуқуқий асос бўлади.
ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси
Ахборот хизмати