Қўқонда яшовчи таниши С.Зокировни ҳам Суриядаги биродарларга моддий ёрдам беришга ундаган. У Ўзбекистонда яшовчи шахсларни «молиявий жиҳод»га чорлаши ва улар берган пулларни Суриядаги террорчиларга юбориши керак бўлган.
Топшириқга кўра, С.Зокиров «Telegram» орқали Суриянинг Идлиб шаҳрида яшовчи шахс билан боғланиб, унга 50 минг АҚШ доллари юборишни режалаштирган.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.Зокиров бу пул маблағини юбормоқчи бўлган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
К.Ҳасанов хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
К.Ҳасанов 8 йил, С.Зокиров эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.