Дала ҳовлида 1 кг. 12 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси, кимёвий суюқликлар ва бошқа зарур ускуналар борлиги аниқланди.
Шунингдек, бу шахсларнинг бирига тегишли "кафе"да 18 гр. “опий”, 33 гр. “гашиш”, 2 гр. “Мефедрон” наркотик моддалари топилди.
Бу шахслар “Телеграм” орқали мижоз топиб, наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб кетиш орқали сотишган.
Тадбир давомида 15 та хуфия жойга сотиш мақсадида 7 гр. “Мефедрон” ва 8 гр. “гашиш” наркотик моддалари яширилгани аниқланди.
Қонунбузарлар жиноий ҳаракатларига фарғоналик кимёгарни ҳам жалб этишган. Кимёгар элементлардан фойдаланган ҳолда гиёҳвандлик воситасини тайёрлаган.
Наркотикларни хуфия жойларга жойлаштириш билан эса Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс шуғулланган.