2005-2007, 2008-2009 йилларда таваллуд топган дзюдочилар иштирокида ўтаётган ушбу мусобақада саккиз давлатдан истеъдодли дзюдочилар татамига чиқяпти. Халқаро тунирда юртимиз шарафини Тоҳир Файзиев ва Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги ўсмирларимиз ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг биринчи куни +73 килограмм вазн тоифасидаги дзюдочимиз Убайдуллоҳ Ботиров финалга қадар етиб бориб, кумуш медаль соҳибига айланди. Бугун ва эртага қолган вазнлардаги ўсмир ҳамда қизларимиз медаллар учун баҳсларга киришади.