Кеча кўҳна қитъада Европа Чемпионлар Лигаси 6 тур ўйинлари бошланди. А гуруҳида “Ливерпуль” шу пайтгача мағлубият аламини тотмаган “Наполи”ни 2:0 ҳисобида  енгди. Шундай бўлса-да икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишда.

С гуруҳида “Бавария” “Интер”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 100 фоизлик натижа кўрсатган ягона жамоага айланди. “Бавария” ва “Интер” 1/8 финалда.

D гуруҳида “Тоттенҳэм” Францияда “Марсел”ни,  “Айнтрахт” эса Лиссабонда “Спортинг”ни 1:2 мағлуб этиб, плей оффга йўл олди.

Олтинчи турнинг қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Порту — Атлетико 2:1

Брюгге — Байер 0:0

Виктория — Барселона 2:4

Рейнжерс — Аякс 1:3