Мазкур маскан жаҳон стандардларига тўла жавоб бериб, мингга яқин итни қабул қилади.

Бошпана директори Елена Лысенконинг айтишича, бу ерда малакали ветеринар шифокорлар, кинологлар фаолият юритади. Хусусан, ҳар бир ит ветеринар кўригидан ўтказилиб, эмланади.

“Меҳр” бошпанасига ҳар бир инсон келиши ва бу ердаги ходимларга итларни парваришлаш учун ёрдамлашиши мумкин, дейилади Пискент тумани ахборот хизмати берган хабарда.