Бугун, 28 октябрь куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Бўстон” МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган “Экобозор” мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. 

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат 07:26 да ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида савдо мажмуасининг 80 кв.м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо мажмуасининг 7000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган, дейилади фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.