Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулот гуруҳлари учун янги истиқболли бозорларни аниқлади.
Таҳлиллар қуйидаги мамлакатлар истиқболли бозорлар бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди:
— дон маҳсулотлари учун — Япония, Бангладеш;
— ўсимлик ёғи учун — Ҳиндистон, Хитой, Бангладеш;
— металлар учун — Бангладеш;
— мева ва сабзавотлар учун — Бангладеш, Сингапур, Ўмон;
— зираворлар учун — Ҳиндистон, Буюк Британия, Бангладеш;
— тўқимачилик маҳсулотлари учун — Ҳиндистон, Бангладеш, Сингапур.
Қайд этиш жоизки, аниқланган истиқболли бозорларда энг кўп талаб қилинадиган товарлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобланади.