Мазкур медални пара енгил атлетикачимиз Элбек Султонов келтирди. Ядро улоқтириш бўйича Ф12 классида кечган баҳсларда юртдошимиз 16.45 метр қайд этишга эришди.
Мазкур натижадан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил қилмоқда.