Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубида ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шомуродов сўровномада Кристанте, Ндика, Соуле ва Свиларни ортда қолдирди.

Тажрибали ҳужумчи якунланган ойда 4 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи февраль ойида ҳам энг яхши деб топилган эди.