Оқибатда 22 турдаги электр жиҳозлар ва 3 турдаги декоратив шаклларни сотиб олиш учун ажратилган 381,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар ўтказилган текширувда аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.