Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Косон тумани электр таъминоти корхонаси электромонтёри С.Т. фуқаро А.Н.нинг Косон тумани, “Жиззалик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 6,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Энергосавдо” Марҳамат тумани бўлими мутахассиси Р.Х. фуқаро Г.И.нинг “Марказий” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр энергиясидан ҳисобланган 24,9 млн сўмлик зарарни йўқ қилиб бериши ва далолатномани электрон дастурга киритмаслиги эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ЭТК устаси Э.М. ва электромонтёри Н.К.лар ЯТТ “Т.Я.”нинг “Эрганакли” МФЙ ҳудудидаги сув насосларини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб беришлари ва кейинчалик раҳнамолик қилишлари эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Департаментнинг Ангор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда электр таъминоти корхонаси ҳуқуқшуноси Ғ.У. (муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган) 800 минг сўм эвазига фуқаро М.Х.нинг “Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслигини айтиб, олдиндан 300 минг сўмини олиб, қолган 500 минг сўмини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.