ДХХнинг хабар беришича, Наманган вилояти Косонсой тумани электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси тадбиркорнинг ишончига кириб, унга тегишли МЧЖ биносига ўрнатилган қуввати 50 кВт бўлган қуёш панели ва бошқа бажарилган ишлар учун техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги “Узунтумангаз” газ таъминоти бўлими ходими фуқарога тегишли газ ҳисоблагич носозлиги туфайли юзага келган 23 млн сўм қарздорликни сўндириб бериш ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинган. Текширувлар давомида ушбу ғайриқонуний ишга унинг 1988 йилда туғилган ҳамкасби ҳам алоқадор экани аниқланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.